Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 1
Albomlar

Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 1

✍️Бу китобни тўплашда энг сара ва асл асарларга мурожаат қилинди. Тадқиқот натижаларига кўра, ўзбек фольклоршунослиги тарихида яна ўнлаб достонлар илк бор нашрга тайёрланди. Бу ишлар яна давом эттирилади.

📖Мазкур 100 жилдлик ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди асарларининг энг мукаммал намуналарини қамраб олади. Ушбу нашрнинг 59 жилди достонлар, 10 жилди халқ қўшиқлари, 12 жилди эртаклар, қолган жилдлар эса терма, афсона, ривоят, нақл, мақол, топишмоқ, аския, лоф, латифа, оғзаки драма, болалар фольклори ва бошқа жанрлардан иборат бўлади.