Руҳият алифбоси
Psixologiyaga oid adabiyotlar

Руҳият алифбоси

📗Адабиёт руҳият алифбосидир. Инсон руҳиятини англаш мушкул, машаққатли. Бадиий ‎адабиёт инсон қалбини, руҳиятни тушуниш сари йўл очади…‎

📖Ушбу китобга адабиётшунос, мунаққид Баҳодир Каримнинг насрий ва шеърий асарлар ‎таҳлили, адабий танқидчилик ва устоз адабиётшунос олимлар ҳамда адабиётшунослик ‎методлари тўғрисида ёзган мақолалари жамланган. Мақолаларда бадиий ижоднинг кўп- ‎гина назарий масалалари дунё адабиётшунослиги мезонлари асосида талқин қилинган. ‎Китоб филолог мутахассислар, адабиёт муаллимлари ҳамда бадиий ижодга қизиқадиган ‎адабиёт муҳибларига мўлжалланган.‎