📗Адабиёт руҳият алифбосидир. Инсон руҳиятини англаш мушкул, машаққатли. Бадиий адабиёт инсон қалбини, руҳиятни тушуниш сари йўл очади…
📖Ушбу китобга адабиётшунос, мунаққид Баҳодир Каримнинг насрий ва шеърий асарлар таҳлили, адабий танқидчилик ва устоз адабиётшунос олимлар ҳамда адабиётшунослик методлари тўғрисида ёзган мақолалари жамланган. Мақолаларда бадиий ижоднинг кўп- гина назарий масалалари дунё адабиётшунослиги мезонлари асосида талқин қилинган. Китоб филолог мутахассислар, адабиёт муаллимлари ҳамда бадиий ижодга қизиқадиган адабиёт муҳибларига мўлжалланган.