📖Бу китобда оилада учрайдиган кўплаб масалалар ўз аксини топган. Никоҳ, эр-хотин муносабатлари, ўзаро ҳурмат-эътибор, фарзандлар тарбияси ҳақида қайдлар сизга манзур бўлиши шубҳасиз.айниқса машҳур кишилар ва оддий инсонларнинг ҳаётидан кeлтирилган мисоллар қалбингиздан чуқур жой олади. Китобда меҳр-муҳаббат, вафо-садоқат, олийжаноблик билан бирга хиёнат, разолат жиноят дунёсидаги кирдикорлар очиб берилади.