Kitoblar

Kitoblar

Девону луғоту-т-турк

Девону луғоту-т-турк Ушбу мақолада Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғат-ит турк» асарининг номоддий маданий меросимизни асрашдаги ўрни, ҳамда туркий халқларнинг илк ўрта асрлардаги урф-одат ва анъаналари, мақолларининг намуналари баён қилинган.

Девону луғоту-т-турк Read More »

ДАҲОЛАР ДАВРАСИ

Буюк алломалар, даҳолар ва олимлар ижоди ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу тўплам нафақат китоб жавонингизни, балки қалб жавонингизни ҳам безашига шубҳа йўқ. Тўплам кенг ўқувчилар оммасига донишманд боболаримиз ҳақида дастлабки маълумот беришга мўлжалланганлигига қарамай, Зардушт, Ҳайъати, Убайдий, Муҳаммад Мурод Самарқандий каби бир қанча сиймолар тўғрисидаги илк маълумотларни берилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

ДАҲОЛАР ДАВРАСИ Read More »

Ватан азиз жасорат мангу

📖Мазкур рисоладан Ватанимиз сарҳадларига ёвуз ниятда суқилиб кирмоқчи бўлган халқаро террорчи газандаларга қарши мардларча курашган, сўнгги томчи қони қолгунича Ватани, халқи ва ҳарбий қасамёдига содиқ қолиб, Ватанимиз мустақиллигининг ҳимояси йўлида жон фидо этган ҳарбий хизматчилар, уларнинг қаҳрамонликлари, улар ҳақида ота-оналари, қариндошлари, сафдошлари ва дўстлари хотиралари ўрин олган.

Ватан азиз жасорат мангу Read More »

Кеча ва кундуз

📖Чўлпон асарлари мудроқ халқни Тонг юлдузи каби уйғотишга даъват этади. Адибнинг «Кеча ва кундуз» романида халқнинг ғафлат уйқусида ётган бир ҳолати Раззоқ сўфи, Қурвонбиби, Эшонбобо мингбоши, Мирёқуб ва албатта, Зеби образлари орқали ёрқин тасвир этилган. 📔«Кеча ва кундуз» кишини ўйга толдирадиган, кеча, бугун ва эртага ҳақида, инсон умрининг мазмуни тўғрисида фикрлашга ундайдиган асар бўлиб, ёшларнинг миллий

Кеча ва кундуз Read More »

Дақиқ дақиқалар

📖 Журналист Ғайрат Шералиевнинг илк китобидан бадиий ҳаёт номаларида ўзига замондош бўлган қаҳрамонларни ҳаётдаги оддий бир одамдан пишиқ-пухта бадиий образга айлантиришга, кулиб ўқиладиган жумлалар қатига жиддий муаммоларни сингдиришга ҳаракат қилган. Публицистик лавҳалари эса тилининг жозибаси, фикрий салмоғи ва образли мушоҳадалари билан ўқувчини ўйлашга, жамият ҳаётида кечаётган жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшашга ундайди. 📓Ушбу китобда Публицистик

Дақиқ дақиқалар Read More »

Виждон қўнғироғи

Ўзбек ҳажвий адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган таниқли адиб, беназир инсон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминовнинг серқирра ижоди ва ибратли ҳаёти ҳақида ёзилган ушбу маърифий-ҳужжатли китоб икки қисимдан иборат. Биринчи қисмида ёзувчининг тартибли, ибратли ва ёрқин ҳаёти, яратган асрлари, уларнинг таҳлили ва тарихи, адабиётдаги ўрни ҳақида маълумотлар, фикр мулоҳазалар кенг ёритилган. Ушбу китобнинг иккинчи қисмида

Виждон қўнғироғи Read More »

Гулистон Бўстон

📖Беназир шоир ва мутафаккир Саъдий бадиий ижодда ўз мактабини ярата олган адибдир. Юз йилдан ортиқ умр кўрган Саъдий ўз даврининг барча билимларини чуқур эгаллаб, юрт кўриб, халқ орасида юриб, чинакам олим, мураббий, инсонпарвар адиб бўлиб етишди. Саъдий ўз ҳикояларида бошқа Шарқ мутафаккирлари сингари халқ фаровонлиги, юрт тинчлигию ободонлигини одил пошшо шарофатидан деб билади… 📔Бу таълимий асарда ёзувчи ўз давридаги энг муҳим

Гулистон Бўстон Read More »

Оталар сўзи ёхуд «минг маржондан бир маржон

📖Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур дурдона халқ афсоналари, халқ ривоятлари ва халқ нақлларининг энг саралари жамланган. Улар Нурмомо ёки Элнафас оқин тилидан баён қилинсада, бизнинг тасаввуримизда яхлит бадиий асар сифатида намоён бўлади. 📔Ёзувчи Йўлдош Муқимов турли-туман мавзулардаги эл орасида сочилиб ётган бадиият намуналари – афсона, ривоят ва нақлларни бир мақсадга бирлаштирган ҳамда ана шундай гўзал асар дунёга келган.

Оталар сўзи ёхуд «минг маржондан бир маржон Read More »

Изтироб

📖Ёритилган ҳикоялар ва «Изтироб» қиссасида ўтган мустабид тузум даврида меҳнаткаш Ўзбек халқининг бошидан кечирган адолатсизликлар қаламга олинган. Айниқса мамлакатнинг бошига ёприлган, ўйлаб чиқарилган сохта «Пахта иши» можаролари аниқ-равшан далиллар билан китобхонлар ҳукмига ҳавола қилинади.

Изтироб Read More »

Осмон Оғуши

📖Замонамизнинг серқирра ижодкори Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Осмон оғуши» Асарида мактаб ўқувчисининг Жиззах чўлларида буғдой қўриқлаб, пахта териб юрган йилларидаёқ учувчи бўлиш орзусининг амалга ошиши қаламга олинган. Асар қаҳрамони минг бир қаршиликка қарамасдан мақсади сари дадил одимлаши ва вақт етиб ўзи орзу қилган учувчи бўлиши ишонарли, таъсирли қилиб тасвирланган. Бу асар ўзбек ёшларининг ҳаётдаги бир кўриниши билан

Осмон Оғуши Read More »

Scroll to Top