Kitoblar

Kitoblar

Ёлғончининг рост гапи

Саъдулла Сиёевнинг хиёл кулгига мойил ҳикоялари сизга анча йиллардан бери таниш. Бу сафар ёзувчи ҳукмингизга ўзининг янги китобини ҳавола этаётир. Унда адибнинг энг сара ҳикоя ва ҳажвиялари жамланган. Шунингдек, тўпламдан буюк аждодларимиз ҳақидаги публицистик асарлар ва машҳур алломалар тўғрисидаги мароқли ҳангомалар ўрин олган. Китоб сизда яхши таассурот қолдиради, деган умиддамиз.

Ёлғончининг рост гапи Read More »

Душман

📖Чин дўстлик севги садоқат ватанпарварлик каби мавзуларни ўзида жамлаган ушбу роман ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. Ўзининг қатор асарлари билан китобхонларга яхши таниш Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Муратбой Низановнинг галдаги «Душман» деб номланган романи ҳам бадиияти драматизмга бойлиги билан ажралиб туради. Ўқувчига завқ шавқ бағишлайди.

Душман Read More »

Дунёнинг ишлари

📖ХХ аср ўзбек адабиётида ўз ўрни ва услубига эга бўлган адиб – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳоши­мов, айтиш мумкинки, ХХИ аср ўқувчисининг ҳам севимли адиби бўлиб қолади.Жонли ва ҳаётий тасвирлар, соф ўзбекона ёндашув ва характер, қаҳрамонлар ўртасидаги суҳбатлар мутолааси ўқувчини ўз таъсирига олади. Нафақат миллат, балки чин инсонийлик тараннум ёзувчи асарларида етакчилик қилиши китобхон учун тарбиявий

Дунёнинг ишлари Read More »

Дунё мамлакатлари

Ушбу китоб сизнинг доимий ҳамроҳингизга айланиши шубҳасиз. Ундан кундалик ҳаётда ҳамиша фойдаланасиз. Таъбир жоиз бўлса, мазкур тўплам кўпчиликни қизиқтирган, доимий равишда керак бўладиган манбалар қомусидир. Китобда дунё мамлакатларининг тарихи, аҳолиси, географик жойлашуви, табиати, ички ва ташқи сиёсати, иқтисодиёти, Ўзбекистон билан муносабатлари ва бошқа керакли маълумотлар берилган. Жами 238 та мамлакат ҳақида энг сара ва сўнгги маълумотлар жамланган.

Дунё мамлакатлари Read More »

Калила ва димна

📖Бу асар неча асрларки, ҳикмат ва масаллар бобида муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Халқ ҳаёти, дарди, аҳли донишлар улуғворлиги, ҳозиржавоблик, донолик акс этгани учун ҳам «Калила ва Димна» таъриф ва тавсифга эга. 📙Ушбу китобдаги масаллар, ҳикматлар мағзи инсонийлик, олижанобликни улуғлайди. Тарбиявий аҳамияти жиҳатидан ҳам ушбу бебаҳо асар бугунда ўз қийматини йўқотмаган. Ўқинг, ўқинг, донолар оламида бўлинг.

Калила ва димна Read More »

Ёки

📖Гўзал Бегим фақат ўзигагина хос услубга эга шоира. У анча – мунча нозик саналган дил билан ҳам илғаш мушкул бўлган энг нозик ҳисларни тўйиб, уларни қоғозга туширгунча янада нозиклаштиришни хуш кўради. Унинг шеърларини ўқир экансиз, тасаввурингиз чегараларини беихтиёр ёриб чиқиб кетасиз, Кўнглингизга туйғуларингизга нақшинкор кўзгу тутиб бўйлайсиз, ўз оламингизга ўзгача қадамлар билан сайр этасиз.

Ёки Read More »

Даврим ва даврам

📖Марям Ёқубова ҳаёт йўли, ижодий фаолияти, деярли умрининг сўнгги кунларига қадар баён қилинган. Китобни худди саргузашт асар каби ўқиш мумкин, аммо унинг асл қиймати ҳужжат эканлигидадир асарнинг бош қаҳрамони – муаллифнинг ўзи, ундаги воқеалар хотирасида қандай сақланган бўлса, шундайлигича қоғозга туширилган. 📙 Ушбу китобни ўқиш давомида нафақат актрисанинг, балки у билан замондош бўлган бошқа кўплаб

Даврим ва даврам Read More »

Думалоқ хат

📝Ушбу китобга жамланган асарларнинг муаллифлари кулги ихлосмандларига яхши таниш. Уларнинг ижод намуналари нафақат мамлакатимизда балки кўплаб мамлакатларда ҳам ўз мухлисларини топиб улгурган. Мазкур китобни ўқиб ўзингиз ҳам бунга амин бўлинг. 📖Адабиёт инсонни комиллик сари ундайди, дунёқараши ва дид-фаросатини тарбиялайди. Бунда унга сатира ва юмор ёрдамга келади. Кулги дарғаларидан бири «Кулган минг йил умр кўради» деганда

Думалоқ хат Read More »

Гоблинлар қўриқхонасида

📖Америкалик фантаст-ёзувчи Клиффорд Саймакнинг «Гоблинлар қўриқхонаси» романи фентези жанрида яратилган энг ажойиб асарлардан бири ҳисобланади. Унда Ер шарида инсондан анча аввалроқ пайдо бўлган «митти элат» – элфлар, троллар ва гоблинлар қаторида ҳад-ҳудудсиз Коинотнинг кўз илғамас пучмоқларидан келган ва ақл бовар қилмас шакл-шамойиллардаги беҳисоб онгли мавжудотларни учратасиз. Улар иштирокидаги ажойиб-ғаройиб воқеаларнинг шиддат билан ривожланиши эса ўқувчи ақлини шошириб қўяди.

Гоблинлар қўриқхонасида Read More »

Ғира-шира шомдан оппоқ тонггача

📖«Мен адабиёт деб аталмиш қутлуғ даргоҳга қадам қўйганимдан бери буюк устозларимнинг, дўсту биродарларимнинг меҳру оқибатларини туйиб яшадим, – дейди ёзувчи Носир Фозилов. – Ҳукуматимизнинг, уюшмамиз раҳбариятининг елкамга қўйилган кафти ҳароратини ҳар сонияда, ҳар соатда сезиб яшадим. Агар яратган Эгам умр берса, баҳоли қудрат ижод қилиб, шу зайил яшаяжакман…» 🗣Адибнинг шукроналик билан айтган бу сўзлари бежиз эмас. Унинг

Ғира-шира шомдан оппоқ тонггача Read More »

Бу ерларда ҳаёт бошқача

📖Қўчқор Норқобилнинг «Бу ерларда ҳаёт бошқача» китоби ҳарбий ватанпарварлик мавзусида бўлиб, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаётган чегарачилар ҳаёти вазифасини бажаришдаги машаққатлари ҳақида сўз юритилади.

Бу ерларда ҳаёт бошқача Read More »

Болалик

📖Атоқли ўзбек ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек турфа воқеаларга бой, машаққатли ва айни пайтда ажойиб ҳаёт йўлини босиб ўтган. Ойбек сингари улуғ алломаларнинг болалик ва ёшлик кезлари уларнинг кўча чангитиб юрган оддий боладан халқнинг мутафаккир сиймоларидан бирига айланиши, айниқса, ёш авлодлар учун ҳамиша мароқли ва ибратлидир. Қўлингиздаги китоб адибнинг болалик хотиралари ҳақида баён қилади..

Болалик Read More »

Scroll to Top