Ёзувчилар уюшмаси қошидаги Халқаро алоқалар ва бадиий таржима Кенгашининг ҳисобот йиғилишида таржима ва адабиёт соҳасиниг таниқли олимлари, ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этишди. Йиғилишни Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али очиб берди. У ўз нутқида бугунги кунда ижодкорлар, хусусан таржимонлар олдига катта вазифа турганини та’кидлаб ўтди ва ўтган 2016 йилда Халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима Кенгаши ўз олдига қўйган қатор вазифаларни самарали даражада амалга оширганини айтиб ўтди.
— Тил мустақиллигини сақловчи воситаларнинг бири таржимадир, — деди адиб. — Бошқа маданиятга мансуб асар таржима ё‘ли билан миллий маданиятимиз қатламига сингади. Шунингдек, миллий адабиётимизнинг ноёб дурдоналарини хорижий тилларга таржимасини амалга ошириш — доимий долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Шундан сўнг йиғилишни бадиий таржима кенгашининг раиси, шоир Мирпўлат Мирзо давом эттирди. У ўз сўзида ўтган йил давомида бажарилган ишларнинг қисқача тафсилотини айтиб ўтди. Хусусан, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Шекспирнинг Ғафур Ғулом таржимасидаги “Отелло”си, Гётенинг Эркин Воҳидов таржимасидаги “Фауст”и, Пушкиннинг Ойбек таржимасидаги “Евгений Онегин”и, Ҳомернинг Қодир Мирмуҳамедов таржимасидаги “Одиссия”сини китобхонларга туҳфа этди. Бошқа нашриётларда ҳам бу ё‘налишда салмоқли ишлар қилинди. Масалан, Махтумқулининг Музаффар Аҳмад таржимасидаги “Севмишам сени”, машҳур авар шоири Расул Ҳамзатовнинг Асрор Мўмин таржимасидаги “Аёллар кўп, она ягона” китоблари шулар жумласидан.
Бир қанча адибларимизнинг асарлари хорижий тилларга таржима қилинди.
Ҳисобот йиғилишида ше’рий таржималар ҳақида шоира Ойгул Суюндикова, насрий таржималар бўйича шоир Музаффар Аҳмад, таржима ишининг илмий-назарий масалалари ҳақида профессор Хуррам Раҳимовларнинг чуқур таҳлилий ма’рузалари тингланди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети дотсенти Гулноза Одилова, нашриётларда чоп этиладиган асарларнинг ма’лум қисмини таржима асарлари бўлиши белгилаб қўйиш ҳақидаги таклифи қизғин муҳокама қилинди.
Ёзувчилар уюшмаси қошидаги Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими мас’ул котиби Адҳамбек Алимбековнинг уюшмада амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи мажлис қатнашчилари томонидан ма’қулланди. Ўтган йили Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп эттирилган йигирма номдаги, жами 500 дан ортиқ китоблар Қозоғистондаги ўзбек маданий марказига беғараз совға қилинди. Жорий йилда ана шундай тадбирларни янада кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Буларнинг бариси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима бўлими ҳамда Бадиий таржима кенгаши ўз олдига қўйилган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида мунтазам изланишда эканлигини кўрсатади.
Шунингдек, ҳисобот йиғилишида Тошкент давлат шарқшунослик институти дотсенти Жумали Шабонов, таниқли адабиётшунос олимлар — Сувон Мели, Шавкат Каримов, Ортиқбой Абдуллаев ва бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. 2016 йилда бир қанча таржимага оид ишлар қилинган бўлишига қарамай ба’зи камчиликлар, ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан танқидий фикрлар айтилди. Хусусан таржима – икки ҳисса ижодий жараён эканлигини, ше’риятни таржима қилиш учун таржимонда ҳам шоирлик лаёқати бўлиши зарурлигини, ёш таржимонларга тажрибали ижодкорлар ё‘л кўрсатишлари зарурлигини, бугунги кунда амалий таржима назариётдан анча илдамлаб кетаётганлигини, қилинган таржималар ҳақида таржимашунос олимлар томонидан матбуотда мақолалар жуда кам берилаётгани, таржима назариясига оид адабиётлар етишмаслиги, бу ҳақда профессор ва дотсент-ўқитувчилар етарлича адабиётлар ёзмаётганлиги та’кидланди. Шу билан бирга таржимага оид журналлар ишидаги камчиликлар ва амалга ошириш керак бўлган вазифалар айтиб ўтилди. Ҳисобот йиғилиши қизғин суҳбат ва музокараларга бой бўлди.
СОҒЛОМ МА’НАВИЯТ — СОҒЛОМ АВЛОД
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ёш авлод ма’навиятини юксалтириш, фарзандларимизнинг китобга меҳрини ошириш, уларни миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналаридан баҳраманд этишга алоҳида э’тибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Болалар адабиёти ижодий кенгашининг ўтган 2016 йил учун ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Ёзувчилар уюшмаси Болалар адабиёти кенгашининг раиси, ёзувчи Ашурали Жўраев олиб борди. Тадбирда болалар адабиёти ё‘налишида ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар ҳамда бугун адиблар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Севинч Ёқубова ўтган йилда болалар адабиёти ё‘налишида нашр этилган китоблар ҳақида таҳлилий ма’руза қилди. Ўтган йили Шарифа Салимованинг “Ҳайвонот оламига саёҳат”, Дилшод Ражабнинг “Бахши бола — яхши бола”, Набижон Эрматнинг “100 топишмоқ ва тезайтишлар”, Набижон Қодировнинг “Дўппи кийган болалар”, Фахриддин Ҳайитнинг “Шоколадли туш”, Нуруллоҳ Остоннинг “Чучмомага хат” каби китоблари ёш китобхонлар қўлига тегди. Аммо булар ўтган йил якунлари ва жорий йил бошидаги мавжуд аҳволни э’тиборга олганда, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган эҳтиёжлари олдида жуда оз.
– Болалар учун ёзувчи адиб икки карра ижодкор бўлиши зарур, – дейди атоқли адиб, Халқ шоири Анвар Обиджон. – Шунинг учун болалар адабиётига йилига бир-икки нафар ижодкор кириб келса ҳам адабиётимиз учун қувончли воқеа саналади.
Йиғилишда шунингдек, Муҳайё Тўлаганованинг 2016 йилда чоп этилган болалар учун насрий асарлар ҳақидаги, Муҳаббат Ҳамидованинг болалар учун мўлжалланган нашрлар фаолияти ҳақидаги таҳлилий ма’рузалари тингланди.
Давра суҳбатида буюк алломалар, саркарда ва мутафаккир аждодларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи болаларбоп асарлар яратиш — адибларимиз олдидаги бугунги энг долзарб вазифалардан бири эканлиги та’кидланди. Халқимиз руҳияти, улуғлиги ва донишмандлиги акс этган болалар адабиётига бугун эҳтиёж катта. Афсуски, буюк тарихий шахслар ҳақида болалар учун ажойиб асарлар ёзган Миркарим Осим издошлари бугун кўп эмас. Ба’зан дарслик учун асар топилмаганда, халқ ривоятларига мурожаат қилишга тўғри келмоқда.
Болалар адиблари меҳнатини муносиб рағбатлантириш, улар ижодини тарғиб этиш масаласи ҳам бугун долзарб ишлардан саналади.
Давра суҳбатида шунингдек, болалар адабиётини арзон ва сифатли нашр этиш, ёшлар шижоати билан устозлар маҳоратини пайваста қилиш масалалари тўғрисида ижодкорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
ДРАМАТУРГИЯ — САН’АТ ГУЛТОЖИ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Драматургия кенгашининг ўтган 2016 йил якунлари ва жорий йил режаларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш ҳисобот йиғилишини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги Драматургия кенгаши раиси Шуҳрат Ризаев қисқача кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Йиғилишда драматурглар, театр ва кино мутахассислари ҳамда ёш ижодкор талабалар иштирок этишди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Сан’атшунослик институти катта илмий ходими, сан’атшунослик фанлари номзоди Нигора Каримованинг ҳисобот даврида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган бадиий филмлар хусусида”, ушбу институт кичик илмий ходими Ҳафиза Ниёзованинг “Тижорий филмларнинг ютуқ ва камчиликлари”, сан’атшунослик фанлари номзоди Омонулла Ризаевнинг “Ўзбекистон театр сан’ати: драматургиядаги ижодий изланишлар ва уларнинг саҳнавий талқинлари 2016 йил мисолида” номли таҳлилий ма’рузалари тингланди.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон тетар ва кино сан’атида муайян силжишлар, изланишлар рўй бергани қайд этилди. Жумладан, ўтган йил давомида юртимиздаги 37 та театрда 152 та янги спектакллар саҳна юзини кўрди. Давлат маблағлари ҳисобидан 7 та тўлиқ метражли бадиий филм, 12 та “Зумраша” киножурнали, 30 та ҳужжатли, 3 та мултфилм ва хусусий студиялар томонидан 30 та филм суратга олинди. Бу филмларнинг аксариятида замонамизнинг долзарб мавзулари акс этган. Айниқса, ҳозирда бутун дунёдаги соғлом кучларни ташвишга солаётган терроризм, диний ақидапарастлик, одам савдоси, муҳожирлик, ноқонуний хатти-ҳаракатлар, ма’навий ва маиший бузуқлик, “оммавий маданият(сизлик)”, ма’навий тубанлик каби қатор жиддий масалалар ўзига хос кўринишларда намоён бўлаётганини акс эттирган қатор саҳна ва кино асарлари яратилди.
Ма’рузалардан сўнг соҳада эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар бўлди. Ўзбекистон сан’ат арбоби, режиссёр Жўра Маҳмудов, таниқли адиб ва мунаққид Назар Эшонқул, Ҳайитмат Расул ва бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Машҳур рус танқидчиси В.Белинскийнинг “Драматургия сан’ат гултожидир” деган ибораси бор. Бундан қарийб 200 йил муқаддам айтилган бу та’риф бугунги кунда ҳам ўз кучини ё‘қотмагани ҳисобот йиғилишидаги қизғин баҳсларда яна бир бор исботланди, дейиш мумкин.