РОҲАТБАХШ КУНЛАР САРИ

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида 42 йилдан ортиқ намунали  меҳнат қилиб келган, чоп етиш цехининг катта устаси Мирпўлат Норматовни 1 июн куни нашриёт раҳбарияти ва ходимлари иштирокида  қимматбахо совғалар билан пенсияга кузатилди. Ушбу тадбирда  ҳамкасблари М.Норматовнинг ҳаммага ўрнак бўладиган иш фаолияти, фидойилиги ва яхши фазилатлари тўғрисида гапирдилар. Мирпўлат Норматов корхона раҳбарияти ва ҳамкасбларига ўз миннатдорчилигини билдирди.