“Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!”

Шухрат Сатторов – “ Биз ғалаба қозонамиз “

Мен Шухрат Сатторовнинг “Биз ғалаба қозонамиз” номли муваффақиёт ва муносиб хаёт сирлари китобини ўқидим. Хаётда муваффақиётга эришишнинг осон йўлини мағзини чақиб берган. Ўсмирларга балоғат ёшига етканларга жуда керакли китоб.

Ғафур Ғулом номидаги

НМИУ директори                                                                                Куйлиев Темур Хайдарович                                                                                                     

 

Абдулла Қодирий – “ Меҳробдан чаён “

Мен Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романини ўқидим. Бу романда ёзувчининг маҳорати жуда ёрқин намоён бўлган. Романда муаллиф оддий ҳазил, ҳажв орқали бадфел Солиҳ махдум каби образларнинг "мақтаб бўлмайдиган" хусусиятларини батафсил очиб берган. Романдаги бош қаҳрамонлар Анвар билан Раъно, бир қарашда, романтик қаҳрамонлардек таассурот беради. Романда уларнинг софдиллиги, баркамоллиги, ақл-заковати, севгига садоқати, адолат йўлидаги шижоати, достон ва афсоналардаги қаҳрамонларни эслатадилар. Улар мактаб кўрган, яхши тарбия олган, чуқур билимга эга қаҳрамонлардир. "Меҳробдан чаён" романи ҳаёт ҳақиқатини ўз ҳолича ёритиб берган ўхшаши йўқ бадиий асардир.

Ғафур Ғулом номидаги НМИУ 

иқтисод ва маркетинг масалалари

 бўйича директор ўринбосари                                                                                         Исмаилов Музаффар Нуридинович

 

Алихонтўра Соғуний - “ Тарихи Муҳаммадий “

Бу асарда  Ислом дини тарихи, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг хаёти ва фаолиятлари, 23 йиллик пайғамбарлик даврида бошларидан кечирган оғир  ва енгил кунлари, тўрт  халифалари, саҳобаи киромлари ва бошқа мусулмонларнинг имони ва Ислом йўлида қилган хизматлари, мушрик ва куфр аҳлининг даслаб Ислом динига  кўрсатган қаршилик ва инкорлари, сўнгра ҳақиқатни идрок этганларидан кейин тўп-тўп бўлиб Ислом динини қабул этганлари батафсил баён этилган. 

  Ғафур Ғулом номидаги НМИУ 

ишлаб чиқариш масалари 

бўйича директор ўринбосари                                                                                          Камолитдинов Абдухалим Муйдинович