“Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!”

Виктор Сумин – “ Сўнги ва биринчи субҳидам “

Мен  Виктор Суминнинг “ Сўнги ва биринчи субҳидам “ романини ўқидим.  Бу китобда  афсонавий Ўзбек разветкачиси Баҳром Иброҳимовнинг таржимаи  ҳоли  асос қилиб олинган. Ўзбек ўғлони Афғонистон, Покистон каби давлатларда ўзининг муқаддас ватани учун  разветка ишларини олиб боради.

Ғафур Ғулом номидаги

НМИУ директори                                                                                                                                 Куйлиев Темур Хайдарович

 

Абдуқаюм Йўлдошев – “ Дарё “

Мен Таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Дарё” романини мутолаа қилиш жараёнида одам иродаси машаққат ва муаммолар гирдобида тобланади ва унинг асл қиёфаси, муносиб фазилатлари худди шундай оғир синовларда намоён бўлишига амин бўлдим. Чунки мазкур асар бизни ҳаётнинг чуқур қатламларига олиб киради. Тирикчиликнинг қувончу ташвишларига шерик қилади. Дилларида ёвузликка нафрат, эзгуликка муҳаббат ҳислари жўш уради.

 

Ғафур Ғулом номидаги НМИУ 

иқтисод ва маркетинг масалалари

 бўйича директор ўринбосари                                                                                         Исмаилов Музаффар Нуридинович

 

Қ. Норқобил - Биз жангдан қайтмадик

Мен Қўчқор Норқобиловнинг “ Биз жангдан қайтмадик  ”номли китобини ўқидим. Бу китобда  Афғон урушида қатнашган, ҳаёт билан ўлим ўртасида муаллақ қолган йигитлар ҳолати, дунёси тасвирланган. Гарчи, урушдан омон қайтса-да, юрагига заҳм етган йигитларнинг қисмати мени бефарқ қолдирмади.

  Ғафур Ғулом номидаги НМИУ 

ишлаб чиқариш масалари 

бўйича директор ўринбосари                                                                                          Камолитдинов Абдухалим Муйдинович

 

  

 

 

Ж.Эрашева  - “ Шом шафағи жилвалари “

БУ китобни ҳаяжон ва завқ-шавқ оғушида ўқидим. Чунки  унда аёл қалби билан юзлашасиз. Аёл кўнглининг гўзал жилвалари, ундаги қувонч ва қайғулар мени асло бефарқ қолдирмади. Жамила Эргашева тўпламдаги ҳар икки қиссасида қисмат қуюнидан метин ирода билан омон чиққан, жамиятда ўз ўринларини топиш учун мардона курашган аёлларимизнинг ҳаёт йўлини теран ва таъсирчан тасвирлаб берган.

 

Ғафур Ғулом номидаги НМИУ нинг 

бош мухандиси                                                                                                               Касимов Фахриддин Фарходович