Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида хайрия ҳашари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 мартдаги фармойишига биноан шу йилнинг март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. Ҳашар – халқимизнинг анъаналаридан бўлиб, умумжамоавий масалаларни ҳал қилиш, яъни, маҳалла, кўча-кўйнинг озодалигини таъминлаш, бева-бечораларга, етимларга ёрдам кўрсатиш каби хайрли ишларни ўзида ифода этади.  Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳам  хайрия ҳашарни бошлашди. Эрта тонгдан барча ҳамжиҳатликда ободонлик ишларига киришди.

ФОТО ЛАВҲАЛАР: