Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи барча Ўзбекистон фуқароларини Наврўз айёми билан табриклайди




Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи барча Ўзбекистон фуқароларини Наврўз айёми билан табриклайди

Баҳор - уйғониш фасли, бу фаслда ер ям-яшил ўт билан қопланади. Лолаю-бинафшалар бўй кўтаради ва кўзимизни қувонтиради. Баҳорда осмон тўла қушлар ва гуллар ифори қалбларни завқга тўлдиради. Баҳорда барчамиз кутган Наврўз байрами кириб келади.

Ушбу шод-ҳуррам айёмда эски аразларни унутиш ва байрам ила хонадонга барака ва серобгарчиликни олиб кириш даркор. Наврўз хайрихоҳлик ва меҳмондўстлик каби эзгу ҳисларни қалбимизда янада кучайтирувчи, ҳар биримизни бир-биримизга яқинлаштирувчи муборак байрамдир.

Хонадонларда  ҳалим, ҳолва, кўк-сомса ва қовоқли сомса каби пишириқ ва таомларга  тайёргарлик кўришади. Бутун маҳалла йиғилишиб биргаликда туни билан баҳорнинг асосий таоми – лаззатли Сумалакни тайёрлашади.

Ушбу муборак кунда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи барча Ўзбекистон фуқароларини Наврўз айёми билан табриклайди. Биз Сизга бахт-саодат, соғлик-саломатлик, хонадонингизга файз-барака тилаймиз. Ишларингизга омад ва муваффақият доимо ёр бўлсин. 

Бир-биримизга яқинлаштирувчи, бирлаштирувчи урф-одатлар ва анъаналар бизни ҳеч қачон тарк этмасин. Наврўз айёмингиз муборак, қадрдонлар!