ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ

Туркий дунё Алишер Навоийдан қарийб 500 йил кейин адабиёт чўққисига Чингиз Айтматовни олиб чиқди. Деган фикрни бугун бирор бир адабиёт ихлосманди инкор этмайди.

Асарлари дунёнинг 180 тилига таржима қилинган ва турли миллат вакилларини инсонни улуғлашга чорловчи қадриятлар атрофида бирлаштирган ёзувчи ижодига китобхон халқи қайта ва қайта мурожаат қилаверади.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган навбаттадаги китобга биз адибнинг “Эрта қайтган турналар”, “Ўтар қуш ноласи”, “Ҳаёт-момот” ҳикояларини жамладик. Асардаги қахрамонлар тақдири бир-биридан чигал, бир-биридан зиддиятли, айни вақтда китохон буларнинг ҳеч қайсисига бефарқ қаролмайди.

Жахон китобхонларининг эътирофига сазовор бўлган асарлар мутолааси қалбингизда янги дунёларни очишига ишончимиз комил.