БЎКА ТУМАНИГА ТАШРИФ

Президент администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа-ижодий уйи раҳбарияти Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюрди. У ердаги “Каттаравот” МФЙ ҳудудида, нашриётимиз билан ҳамкорликда очилган, ЯТТ Қиличев Н.К.нинг дўконидаги китоблар ҳолати билан танишди, ҳамда қўшимча таклиф ва тавсиялар беришди.

Бундан ташқари Бўка туманидаги “Навобот” МФЙ ҳудудидаги 9 мактаб ҳамда “Қорақудуқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 19-мактабларнинг ҳолати кўздан кечирилиб мактаб кутубхонасига “Ҳайит” байрами муносабати билан Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган энг сара китоблар жамланмаси совға қилинди.