ЯХШИ ДАМ – МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

Президент администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйининг барча бўлимларидан 40 нафар ходимлар Касаба уюшмаси ҳисобидан Самарқанд вилоятига саёҳат уюштирилди.

“Афросиёб” поездининг шиддат билан юриб бориши саёҳатчиларимиз қалбини қувончга тўлдирди. Ижодий уй ходимлари саёҳат давомида Кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжолари, обидалари, зиёратгоҳларида ва замонавий парклар, истироҳат боғлари, ҳамда бошқа бир қанча шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб қайтишди.

Таассуротлари ҳақида ўртоқлашаркан Назокат Нарзикулова шундай дейди:

Самарқанд – жаҳоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири, Рим, Афина, Вивилионларнинг тенгдоши эканлиги, ўтмишнинг шоирлари ва тарихчилари, бугунги замонавий дунё сайёҳлари уни чинакам “Шарқнинг жаннатмакон боғи”, “Шарқ оламининг бебаҳо дурдонаси” ҳамда “Самарқанд ер юзининг сайқали” бежиз таъкидлашмаганига яна бир бор амин бўлиб турибман. Самарқандга ҳар гал келганимда янгича ўзгаришларга гувоҳ бўлиб, бир олам таассуротлар билан қайтаман.