Абдулла Авлоний (1874-1934) Янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бин, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, халқимизнинг асл фарзанди Абдулла Авлонийдир.

Хотира

Авлоний 1878-йил 12-июлда Тошкентнинг Мерганча маҳалласида тўқувчи Миравлон ака оиласида таваллуд топди. Аввал Ўқчидаги бошланғич мактабда, сўнг шаҳар мадрасаларидан бирида таҳсил олди. Бироқ кўпроқ мустақил ўқиб-ўрганди, тез орада ўз даврининг саводхон, маърифатпарвар кишисига айланди. Авионий асримиз бошларида ўлкамизда авж олганжадидчилик ҳаракатининг фаол иштирокчиси сифатида миллат болаларми саводхон қилиш, улардан етук олимлар, мутахассислар тайёрлаш, Ватанни озод кўриш, фаровон этиш йўлида фидойилик билан меҳнат қилди. Ана шу мақсадда жуда кўп соҳаларда фаол иш олиб борди. 1907-йилда ўз уйида «Шуҳрат» номли газета нашр қилди. У маҳалласида янги усулдаги мактаб очди. «Усулижадид» мактаблари учун тўрт қисмдан иборат «Адабиёт ёхуд миллий шеърлар», «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим», «Мактаб гулистони», «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» каби дарслик ва ўқиш китоблари тузди. Мактаб-маориф ишларига ёрдам кўрсатиш мақсадида хайрия жамияти ташкил қилди. «Нашриёт» ширкати тузиб, Хадрада «Мактаб кутубхонаси» китоб дўконини очди.

Маърифатпарвар адиб, драматург, педагог, ношир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний 1934-йил 25-августда Тошкентда вафот этди. Тошкентдаги Боткина қабристонига дафн этилган.

Абдулла Авлоний 1878 йил 12 июлида Тошкентда Мерганча маҳалласида туғилди. Мадраса таълимини олди.

1904 йили Авлоний Мирободда усули жадид мактаби очади. Абдулла Авлоний 1914—1915 йилларда адвокат Убайдулла Хўжаэв билан «Садойи Туркистон» газетасида ҳамкорлик қилади. Газетадаги шеър ва мақолаларнинг аксарияти Авлоний қаламига мансуб.

У «Ҳижрон» тахаллуси билан шеърлар ёзди. Мақолаларини эса «Мулла Абдулла», «Авлоний», «Абдулла Авлоний» номлари билан босдирди. Сўнгроқ унинг кўп ишлатган лақабларидан бири «Индамас»бўлган эди.

1909 йили усули жадид мактаблари таъминоти учун «Жамияти хайрия» очди. Авлоний «Турон» жамияти муассисларидан бири эди. Жамият қошида «Турон» театр труппаси тузилди. Биринчи бўлиб Беҳбудийнинг «Радаркуш»и саҳналаштирилди.