Жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВ нинг Роли

Пойтахтимиздаги «City Palace» меҳмонхонасида «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»  Давлат дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли" мавзусида республика анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил етилган анжуманда сенаторлар, депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралардан вакиллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок етди.

Анжуманда «Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг юқори сифати, тезкорлиги, очиқлигини таъминлаш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида», «Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид устувор йўналишлар», «Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар» сингари мавзуларда маърузалар тингланди.

 
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги
Ахборот хизмати