Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги "Етти пир" ҳақидаги китобини чоп этишни ўз зиммасига олди




Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги "Етти пир" ҳақидаги китобини чоп этишни ўз зиммасига олди

Дан Админ, Янгиликлар 25

Агентлик Бош директори биринчи ўринбосари С.Шукуров томонидан ЎзАга келган жавоб хатида жумладан шундай дейилади:

“Мақолада кўтарилган масала Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. “Дунё муршидлари” асари муаллифи Сайфиддин Рафиддинов билан ушбу асарнинг улуғ аждодларимиз муқаддас масканларини олам аҳлига танитишда нечоғлик муҳим экани, алломаларимиз ҳақида келтирилган маълумотларнинг қай даражада илмий асослагани, нашр этиш учун ҳар томонлама пишиқ ва пухталиги, умуман, асар савияси ва аудиторияси юзасидан бафуржа суҳбатлашилди. 

Суҳбат якунида Агентлик раҳбарияти ушбу асарни нашр этиш вазифасини ўз зиммасига олишини билдирди.” 

 

 

ЎзА