ЎТКИР ҲОШИМОВ “УМР САВДОСИ”

Ўткир Ҳошимовнинг “Умр савдоси” китобига кирган қатор ҳикояларни мамнуният билан ўқиб чиқдим. Уларда инсон қисматидаги бурилишлар, буюклик ва тубанлик, садоқат ва хиёнат, яхшилик ва ёмонлик хуллас тирик одамлар тасвири бор.

Одамзод қисматини тасвирлашдан кўра “воқеанавислик, тўқимакашлик” болалаб кетган бугунги адабиётда Ўткир Ҳошимовнинг асарларни, ҳикояларини ўқиб маънавий озуқа оласан киши. Ҳикоялари ихчам, ёзилганлиги учун уларда кучли фалсафа, чуқур психологияни, содда тушунарли тилда акс эттирилган учун ҳам китобхонларга ҳикоялардаги воқеликлар ортига беркинган маъно-мазмунни англаб олиш қийинчилик туғдирмайди, ҳазми осон.

Бироқ Ўткир Ҳошимовнинг асарларида мураккаб ҳолатлар тасвири, айниқса ўзбек халқига хос бўлган бағрикенглик, одам шинавандалик, садоқат, тақдир синовларига кўникиш, сабрли бўлиш тушунчалари аниқ ва ишонарли ҳаётийликка яқин ёзилган. Бунга “Янги”, “Урушнинг сўнгги қурбони”, “Туш”, Адибнинг асарларидаги ноодатийлиги воқеалар уларнинг тасвири адиб тилидан баён қилинади. Бунга биргина “Гилам пайпоқ” ҳикоясини мисол қилиш мумкин.

Адибнинг китоблари аллақачон ўқувчиларга манзур бўлиб улгурган десам муболаға бўлмас. Лекин шунга қарамасдан мен қайта ва қайта ўқишларини тавсия қилган бўлардим. Зероки адибнинг барча ёзганлари ҳаёт ҳақида ўйлашга унинг мазмунини англашга ундайди. бундайин асарларни ўқиб ўзингга қўшимча энергия куч оласан киши. Энг муҳими – шу!

 

Завқиддин НАСИМОВ

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи

 матбуот котиби