"Сайлгоҳ"да китоб байрами

Шу йилнинг 24-25 май кунлари пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан "Сайлгоҳ"да анъанавий Республика китоб байрами бўлиб ўтади. Унда мамлакатимизнинг таниқли шоир,ёзувчи,журналист ва китобхонлари иштирок этадилар.Барчангизни китоб ва китобхонлар дийдор кўришадиган китоб байрамига таклиф этамиз.