“Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!”

Дан Админ, Янгиликлар 25

 

  Ўткир Ҳошимов - "Баҳор қайтмайди" қиссаси

Мен Ўткир Ҳошимовнинг “Баҳор қайтмайди” қиссасини ўқидим. Ўткир Ҳошимов бу қиссасида олдинги қиссалари каби  эски анъанага янги жило бера олган.  Бу қиссадаги  ижобий персонажлар  менинг эътиборимни тортди. Инсоннинг ўз тақдирига ўзи  сабабчи бўлишига яна бир бора гувоҳ бўлдим.

Ғафур Ғулом номидаги

НМИУ директори                                                                                                                                 Куйлиев Темур Хайдарович

 

 Эзоп Масаллари

Эзоп ўзи бадбашара, семиз, кўримсиз бир қул бўлади. Лекин файласуф, билимдон, ўз билими билан қулликдан халос бўлиб, подшохга маслахатчилик қилади. У ўзининг топқирлиги билан халқ оғзига тушади. Эзоп масалларини ўқиганингизда билим орқали, ақл-идрок орқали обрў эътиборга эришиш осон эканлигини тушунасиз. Ушбу китобнинг табиявий аҳамияти жуда каттадир.

 

  Ғафур Ғулом номидаги НМИУ 

ишлаб чиқариш масалари 

бўйича директор ўринбосари                                                                                          Камолитдинов Абдухалим Муйдинович

 

  

Абдулла Қодирий – Ўткан кунлар

Абдулла Қодирийнинг бу асари мени  тўлқинлартирди. Бу асардаги Отабекнинг оғир-босиқлиги, ота-онасига меҳри, хурмат-иззати, севгисига садоқати, отасининг ҳақгўйлиги китобхонларга ижобий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Ишончим комилки бу асарни ўқиган китобхон ўзи учун ҳаётнинг янги қирраларини кашф этади.

  

Ғафур Ғулом номидаги НМИУ нинг 

бош мухандиси                                                                                                               Касимов Фахриддин Фарходович