Президент Шавкат Мирзиёев Циндаога жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун 8 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига жўнаб кетди.

Саммитда ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, минтақавий хавфсизлик, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари  муҳокама қилинади. 

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида бир қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

 

 

 

 

манба: president.uz