Матбаа саноати янада юксалади

Дан Админ, Янгиликлар 25

Юртимизда матбаа корхоналарининг фаолият юритиши, ривожланиши учун, энг аввало, мустаҳкам қонуний асослар яратилганини таъкидлаш ўринли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 августдаги «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида» фармони, 2017 йил 17 августдаги «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил30 декабрдаги «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, шунингдек, унинг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда бошқа норматвив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир.

Алоҳида қайд этиш лозимки, бугун тегишли қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, замон талабларига мослаштириш юзасидан ҳам амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил2 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида», 2002 йил 27 декабрдаги «Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ қарорлар лойиҳалари тайёрланмоқда. Шубҳасиз, бунинг натижасида матбаачилик билан шуғулланиш истагида бўлган тадбиркорларга янада қулайлик ва эркинликлар яратилади. Албатта, бу ҳақида узоқ гапириш мумкин.

Лекин, афсуски, бугун барча матбаа корхоналари фаолияти ҳам бугунги кун талабларига жавоб беради деб бўлмайди. Чункиаксарият корхоналарнинг моддий-техник базаси эскирган. Профессионал мутахассислар кам. Қолаверса, аксарият матбаачиларимизда ташаббускорлик, соҳага инновацион технологияларни татбиқ этиш бўйичаизланиш ва интилиш йетишмайди. Бу эса ўз навбатидакитоб маҳсулотларининг сифациз чоп этилишига сабаб бўлмоқда.

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёйев томониданўтган йилнинг август ойида ижодкор зиёлилар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимидаги мавжуд муаммолар, чоп этилаётган китоблар ҳам мазмун, ҳам матбаа жиҳатидан орқада қолгани кескин танқид қилинган эди. Орадан кўп ўтмай, яъни 2017 йилнинг 13 сентябрида давлатимиз раҳбарининг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Мазкур қарор тизимдаги муаммоларни бартараф этиш, соҳани янги сифат босқичига олиб чиқиш, мазмунан саёз, миллий маънавият ва қадриятларимизга мос келмайдиган адабиётларни тайёрлаш, босиб чиқариш ва тарқатишнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар механизмини белгилаб берди.

Хусусан, қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 24-бандида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ноширлар ва матбаа ходимлари малакасини ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида қўшма қарор имзоланган. Ҳозир матбаа корхоналари ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини оширишга йўналтирилган ўқув курсларини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тез орада Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги қошида Матбаа саноатини ривожлантириш инновацион Маркази ўз фаолиятини бошлайди. Марказ матбаа мутахассисларининг билим ва тажрибаларини ошириш билан бирга, соҳага инновацион ғоялар ва технологияларни жалб этишга кўмаклашиш каби муҳим вазифаларни бажаради.

Бир сўз билан айтганда, бугун мамлакатимизда барча соҳалар қатори матбаачиликка ҳам жиддий эътибор қаратилмоқдаки, бу яқин келажакда соҳанинг юксалиши, юртимизда жаҳон стандарти талабларига жавоб бера оладиган матбаа маҳсулотлари тайёрланиши, ўқувчи-китобхонлар қўлига янада юқори сифатдаги китоблар йетиб боришига хизмат қилади.