“Китобим-офтобим” мавзусида китоб хафталиги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябирдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тақатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ги ПҚ-3271-сонли қарорини ижросини тасдиқлаш мақсадида жорий йилнинг 12-17 март кунлари умумий ўрта талим муассасаларининг бошларғич синфлари учун “Китобим-офтобим” мавзусида китоб хафталиги ўтказилди. Ушбу хафталикда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи фаол иштирок этиб, бир қанча умумий ўрта таълим муассасаларида кўргазмалар ташкил этдилар.

Кўргазмалар қуйидаги мактабларда: Бектемир тумани 292-мактаб, Мирзо Улуғбек тумани 71-мактаб, Миробод тумани 110-мактаб, Олмозор тумани 243-мактаб, Сергели тумани 6-мактаб, Учтепа туман 107-мактаб, Чилонзор тумани 103-мактаб, Шайҳонтохур тумани 34-мактаб, Юнисобод тумани 5-мактаб, Яккасарой тумани 89-мактаб, Яшнабод тумани 153-мактабларида бўлиб ўтди. Хафталик давомида кўргазмалар ташкил этилган мактабларга Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ходимлари томонидан 20 донадан китоблар совға қилинди.