Инновацион технологияларнинг янги қирралари

Дан Админ, Янгиликлар 25

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз ҳаётида катта ўзгаришлар рўй бераётир. Жумладан барча соҳалар босқичма-босқич инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқда. Шу мақсадда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури қабул қилиниб, унинг ижроси доирасида кенг кўламли ишлар рўёбга чиқарилаяпти.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳам матбаачилик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли бошқарув органи сифатида инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни кенг жорий етиш, хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, шу орқали маҳсулотларнинг сифати, рақобатбардошлигини ошириш, бу борада давлат корхоналари билан бир қаторда, хусусий сектор фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келаётганини таъкидлаш ўринли.
Кўрилаётган чора-тадбирлар боис Агентлик тизимидаги «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйида Марказий Осиёда ягона бўлган Германиянинг «KBA» компаниясида ишлаб чиқарилган 8 бўёқли чоп етиш ускунаси, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида « Heidelberg» компаниясининг Спеедмастер офсет усулида чоп етиш ускунаси ва бошқа бир қанча иш жараёнларини бошқаришда қулайлик яратадиган замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилди. Шу билан бир қаторда, «A2 Digital», «Kolor Pak», «NISO POLIGRAF», «Ofset Print», «SANO-STANDART», «CREDO PRINT GROUP»каби хусусий корхоналар ҳам ишлаб чиқаришни модернизация қилиб, матбаа бозорида ўз ўрнига ега бўлмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам харидорлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Матбаачилик соҳасига қаратилаётган эътибор натижасида ушбу соҳа фаолиятига замонавий техника ва технологиялар жорий қилинмоқда. Ёшларимиз, айниқса, ўқувчиларимиз 3D форматли, интеграл муқовали, шунингдек, таъбир жоиз бўлса, «гапирадиган» китоблар, «гапирадиган» дафтарларнинг беқиёс имкониятларидан унумли фойдаланиш имкониятига ега бўлишмоқда. Бугун замон шиддат билан ривожланмоқда, деярли ҳар куни, ҳар дақиқада янги-янги ғоялар, ёндошувлар пайдо бўлаяпти. Шундай екан, матбаа соҳасида тадбиркорлар сафини кенгайтириш, жумладан, юқори технологиялар, илм-фаннинг сўнгги ютуқларига асосланган техника ва асбоб-ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш ва матбаа корхоналари фаолиятига жорий етиш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Шу маънода ҳеч бир мамлакат, ундаги бирор-бир соҳа хорижий тажрибани чуқур таҳлил етмасдан ривожланиши мумкин емас. Бу еса, ўз навбатида, юртимиздаги матбаа корхоналари ҳам дунёдаги йетакчи компанияларнинг тажрибасини ўрганишини, улар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишини тақозо етади. Зеро, ўзаро ҳамкорлик ва яқин алоқалар мустаҳкам ривожланиш муҳитини яратади. 2018 йил – «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш, республикада матбаа саноатини янада ривожлантириш, ушбу соҳадаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда хорижий тажрибани ўрганиш орқали инновацион технологияларни жорий қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида «Инновацион технологияларнинг янги қирралари» номи остида I Халқаро матбаа форумини ўтказишга қарор қилинди.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «A2 Digital»МчЖ ҳамкорлигида ташкил етилган, 2018 йилнинг 14-15 март кунлари бўлиб ўтган I Халқаро матбаа форумида АҚШ, Россия, Германия, Исроил, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидаги йирик матбаа корхоналарининг, жумладан, дунёга машҳур «HP», «VIP Systems ESKO», «Scodix»каби компанияларнинг вакиллари иштирок етди. Форумда қатнашган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги матбаа корхоналарининг раҳбарлари ва ходимлари мазкур йўналишдаги илғор хорижий тажриба, ижодий ғоя ва ишланмалар билан танишиш имкониятига ега бўлишди. Ўз навбатида, чет еллик меҳмонлар «Ўзбекистон» ва Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари ҳамда «A2 Digital»МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, улар Ўзбекистонда матбаа соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, матбаа корхоналари фаолиятини янада ривожлантириш билан боғлиқ қимматли тавсия ва тажрибалари билан о‘ртоқлашишди. Форум доирасида О‘збекистонда матбаачилик соҳасига татбиқ етилган инновацион технологиялар ва еришилган натижалар, соҳанинг истиқболдаги ривожланиш тенденсиялари хусусида назарий ва амалий мулоқотлар, тақдимотлар ва учрашувлар ташкил етилди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги
Ахборот хизмати