“Ёлғизим – сиз”китобини ўқиш учун ҳикоялардан парчалар ГЎЁ РЎЁ

 

Ишқ-муҳаббат – ёндиради, куйдиради, кулдиради, йиғлатади, ўйлатади, ўйнатади, мубтало этади, абгор қилади... ижодга ундайди...

Расул билан Башорат боғдан чиқиш эшигини узоқ излайдилар. Биринчи, иккинчи... бешинчи, тўққизинчи, ўнинчи эшик ҳам тақа-тақ берк. Лекин улар умидсизликка тушмайдилар. Нима бўлса бўлсин, қаердадир очиқ эшик келишига ишонадилар. Чунки улар бу ёруғ дунёни бир назар-нигоҳ, бир қалб ва бир шуур ила идрок этадилар – икки севишган вужуд олдида эшиклар муқаррар ланг очилади...

Азиз Китобхон! Муҳаббатнинг адоқсиз жозибалари, турфа савдолари, рубобий кечинмаларига бағишланган ҳикояларим ва қиссаларимни алоҳида жамлаб Сизга тортиқ қилишга жазм этдим. Сизлар ҳам инсон ҳаётининг ҳар лаҳзаси МУҲАББАТ ила гўзал, ардоқли, бетакрор ва албатта ғанимат деб биласизлар деган умиддаман.

Муаллиф 

 

ЭРТА БАҲОР

...Ромиз Жўранинг товуши жуда паст чиқди. Бутун боғ бўйлаб очилган қип-қизил лолазор чўчиб кетмасин деган хавотирда товушини ютиб юборганди у...

***

Ромиз шоир жуда-жуда соғинганди боғини. Соғиниш ҳам гапми, боғини унутиб юборгандек эди назарида, унутиш ҳам гапми, батамом оқибатсизлик йўлига ўтгану, мана, кўз-кўзга тушганда хижолат ўтида ёнаётгандек, изза бўлаётгандек, истиҳола ўтида қоврилаётгандек эди. Аксинча, мўъжиза устидан чиқди у...

 

***

...Соғиндиларингми, лолаларим, қизғалдоқларим? Ёлғизларим? Овунчоқларим..?

 

 

 

***

...Ромиз Жўранинг бетини майин-мулойим шабада сийпалаб ўтди. У   ланғиллаган аланга тутган ҳовли манзарасини симириб ичгудай ташналик билан мириқиб-роҳатланиб, тўйиб-тўйиб кузатди...

 

***

...Фаслнинг инжиқликларига қараб иш тутадиган замонлар ўтиб кетган, бинобарин...

***

...Умрида икки байт битмаган банда қаердан “шоир”лик мартабасини орттирган – Ромиз Жўранинг ўзи ҳам аниқ-тиниқ билмайди, илло айни шу тобда...

***

...Ҳа-я, ана, қозиқда – икки оёқ-икки тизза ўрни ўйилиб тушаёзган, саждага борган манглай ўрни оқариб кетган гулдор жойнамоз – бирортасининг баҳридан ўтишга юраги дов бермайди, кўнгли бўлмайди, истамайди, ташлаб юбориш тугул шундай хаёлга борган дам ота-онасига хиёнат қилаётгандек ичлари ўртанади. Отамдан, онамдан нимаики қолган ва уйимизга сиғмаётган бўлса, беринглар...

***

...Ромиз Жўра хаёлида аралаш-қуралаш бўлаётган сўз ўйинини чала қолдиришни истамай, уни тугаллаб қўйди...

 

***

...Ромиз Жўра хийла паллагача ихтиёрини паришон хаёллари изнига қўйди. Кўзи чаман бўлиб ясанган боғда, хаёлида эса... аёли, қизи, ўғли... акаси, опалари, дўстлари... устозлари, садоқатли шогирдлари... у билган-нетган ҳамма-ҳамма яхши одамлар бу гўзал ҳовлига жамланишган, ҳаммаларининг чеҳраларида табассум, шодумонлик... Ромиз шоир умри мобайнида дилда пинҳон тутган орзусига етган, армонлари қолмаган одамдек дам шуури, шуурига қўшилиб вужуди замину осмон орасида муаллақ парвоз қилаётган  пардек ўзини енгил ҳис қилар, дам эса қўл-оёғи ҳолсизланиб танаси тошдек оғирлашиб кетар, бундай ўзгарувчанлик боисини тушунолмай хавотирда туриб кетмоққа шайланган, ҳозирланган ҳам эдики, бирдан ўриндиқ қарс этди...

***

...Аста, Феридахон, аста, – деди шипшиб Ромиз Жўра. У гапираётганидан фойдаланган чумолилар тап тортмай унинг оғзига кириб кетаётганди.  – Шовқин кўтармай қўя қолинг...

 

***

...Кўклардан малаклар қиз бўлиб тушсалар..., қўйнимга тўлсалар, қўйнимдан тошсалар... ҳидлари...

***

...Не кўз билан кўрсинки, рўпарасида жингала сочлари сутдек оппоқ бетларига, тим қора кўзларига бирам ярашган, оқ, сариқ, қизил гулли яп-янги ҳарир кўйлакчаси тор ва овлоқ кўчани яшнатиб юборган жажжигина қизалоқ турарди...