Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистонга ташриф буюради

15 март куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилиши маросими бўлиб ўтади. 

Қозоғистон президентининг матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилишича, тантанали маросимда Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев иштирок этади. Шунингдек, икки мамлакат етакчилари ўзбек санъат усталарининг гала-концертида қатнашади.

15 март куни Марказий Осиё мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг ишчи учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

манба: daryo.uz