ИННОВАЦИОН КИТОБ ЯРАТИЛДИ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида, жажжи болажонларни китобга бўлган қизиқишини янада ортириш мақсадида, Ўзбекистонда илк бор болалар учун ўзбек тилида “Алдаркўса ва бой” ҳамда “Икки дўст” номли тинглаб ўқиладиган янги эртак китобча нашрдан чиқди.

Унда эртак қаҳрамонлари, жониворлар ва афсонавий жонзотлар тингловчини қизиқарли, сеҳрли эртаклар оламига чорлайди.

Жажжи болалар учун нашр қилинган ушбу китоб халқ эртакларидан тузилган бўлиб, унда ранг-баранг безаклар ўқувчиларнинг китоб мутолаасига бўлган меҳри ва қизиқиши орттириши шубҳасиз.