Бугун ўзбек халқининг атоқли ёзувчиси Ойбек таваллуд топган кун

Ойбек (тахаллуси; асл исм-шарифи Муса Тошмуҳаммад ўғли; 1905.10.1 — Тошкент — 1968.1.7) — шоир, ёзувчи, адабиёцҳунос олим ва жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1965), Ўзбекистон ФА академиги (1943). Ҳунарманд-бўзчи оиласида туғилган. Дастлаб Оқмасжид маҳалласидаги эски мактабда (1911—17), сўнг Мунавварқори Абдурашидхонов ташкил этган "Намуна" мактабида (1918—21) бошланғич маълумот олади. Шундан кейин Навоий номидаги таълим ва тарбия техникум-интернатида таҳсил олгач (1921—25), Тошкент ун-тининг ижтимоий фанлар ф-тида (1925—27), Ленинград халқ хўжалиги ин-тида (1927—29) ўқийди ва оғир хасталикка чалингани сабабли яна Тошкентга қайтиб, Тошкент ун-тида укишни тугатади (1930).

О. меҳнат фаолиятини талабалик йилларида бошлаб, урта мактаб, техникум ва ишчилар ф-тлари (1925—27) да, Халқ хўжалиги, Қишлоқ хўжалик ва Педагогика ин-тларида тил ва адабиёт фанларидан даре беради, Тошкент унтининг иқтисод ф-тида эса ассистент сифатида хизмат қилади (1930— 35). Айни пайтда Маданий қурилиш илмий тадқиқот ин-ти (1933) ва Фанлар комитети ҳузуридаги Тил ва адабиёт ин-тида (1934—37) илмий ходим бўлиб ишлайди. 1937 йилда Совет давла-ти қатағон сиёсатининг авж олиши О.нинг "миллатчи" ва "миллий итти-ҳодчилар"га хайрихоҳ киши сифатида ишдан ҳайдалиши ҳамда тазйиққа учрашига сабабчи бўлади. Камбағал оиладан чиққанлиги ва интернатда тарбияланганлиги туфайли қатағондан омон қолган О. 1938 йил охиридагина Ўзбекистон ўқув-педагогика нашри-ётига таржимон-муҳаррир сифатида ишга қабул қилинади. 1941—45 йиллар урушининг бошланиши билан у яна номатлуб шахе сифатида қувғинга учрайди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг ташкил этилиши билан академиянинг гуманитар бўлимига (1935— 51), Ҳамид Олимжон вафотидан кейин эса Ёзувчилар уюшмаси ҳайъатига раис, "Шарқ юлдузи" жур.га бош муҳаррир (1945—59) этиб та-йинланади; Тил ва адабиёт ин-тининг директори (1950—52) ҳамда "Ўзбек тили ва адабиёти" жур.нинг бош муҳаррири (1958—68) вазифасини бажаради. 50-йиллар аввалида яна қатағон тўлқинининг бошланиши билан О. инсулт хасталигига учрайди ва узок, давом этган хасталик оқибатида вафот этади.