5 Обзор(s) | Добавить отзыв

Шеър – ўзингни кашф этиш, шеърият эса ўзли-гингни англамоқ ва англатмоқдир. Шеър ёзилмайди, тўқилмайди, худди бола дунёга келгани янглиғ, табиий, севимли ва оғриқли рўй беради. Яхши шоир ҳам худди тошқин ё чақин сингари, табиат ҳодисаси мисол содир бўлади, юз беради. Жўрабек Жаҳоннинг шеърлари кишида ана шундай таассурот қолдиради.

Жўрабекнинг шеърлари ҳақида, ўзига хослиги, бетакрор ижоди тўғрисида узоқ гапириш мумкин. Муҳтарам ўқувчи, яхшиси китобни мутолаа қилиб, шеърият гулзорига сайр этиб, юксак баҳони ўзингиз берасиз.

Шеърий гулдаста муборак бўлсин!