5 Обзор(s) | Добавить отзыв

Ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, улуғ адиб Шукур Холмирзаевнинг асарларини ўқимаган ЎЗБЕК ўқувчисини топиш амримаҳол. Бетакрор ҳикоялари, жозибадор қиссалари, юксак савияли романлари аллақачон ўзбек адабиётнинг нодир жавоҳирларига айланиб улгурган. Ёзувчи бир умр ЎЗБЕК халқининг харектирини, унинг яшаш тутимини, қиёфасини тасвирлаб, кўрсатиб ижод қилди. Адиб асарларининг сири шундаки, бир қарашда оддий, шунчаки суҳбатдай туюлади, аммо мулоҳаза қилсангиз, шу суҳбатларда ЎЗБЕК халқининг улкан ДАРДини кўрасиз, ҳис қиласиз.

Қадрли китобхон, Сиз адибнинг барча асарларини мароқ билан мутолаа қилганингизга ишонамиз. Ушбу китобда сиз ўша асарларнинг ёзилиш тарихи, сабаби, умуман, адибнинг ҳаётда ва ижодда қандай ШАХС бўлганини билишингизга ёрдам беради.

Адибнинг шогирди Олим Тошбоев қаламига мансуб бу асар, улуғ адибга, шогирднинг устозга, қолаверса, ўзбек адабиётига ва ўқувчиларга бебаҳо совға бўлишига ишонамиз.