5 Обзор(s) | Добавить отзыв

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳрат номи нафақат адабий жамоатчилик, адабиёт мухлислари, балки оддий китобхонлар орасида ҳам машҳурдир. Бунинг биргина сабаби бор: Шуҳрат домла яратган йирик насрий асарлар билан бир қаторда, донишмандликка йўғрилган халқона шеърларини ҳам ўзбек ўқувчиси севиб ўқиган, ўқимоқда. Домланинг ғоят мураккаб, азоб-уқубату тазйиқларга тўла ҳаёти ҳам тенгқур дўстлари, замондошлари, шогирдлари, адиблар назаридан четда қолган эмас. Улар самимият билан ёзган эсдаликларида бу кайфият ёрқин ифодасини топган. Энг муҳими, устоз Шуҳрат ҳар қандай вазиятда дўстлари, шогирдлари, ҳатто бегоналарга ҳам яхшилик қила олган, ёрдам қўлини чўзла олган.

Ушбу китобни ўқигач, ибратли умр, ибратли ижод йўлини босиб ўтган инсон шахсияти олийжаноблигига яна бир карра иқрор бўласиз, ҳурматингиз чандон ошади. Умид қиламизки, мазкур хотиралар тўплами Сизда эзгу туйғулар уйғотади.