Турсуной Содиқова. «ОРТИМИЗДА КИМ ҚОЛЯПТИ».





5 Обзор(s) | Добавить отзыв

Ўзбек туғилган боласига атаб терак экади. Тўй қилиб элга ош беради, юрт олдидан ўтади. Ўқитади, уйлантириб уйли-жойли қилади. Ортимда қолсин деб дуо қилади ва ёниқ чироғим деб фахрланиб юради? Кишидан бир туёқ қолсин дейди доно халқимиз.

Севимли ижодкоримиз Турсуной Содиқованинг мазкур тўплами шу узун саволларга жавоб излашидир. Инсоннинг яшашдан, бу дунёга келиб кетишидан маъни қидириши, Халқига, Юртига, Одамларга яхши фарзанд тарбия қилиб хизматга шай қилишидир.