UZS

Сўз мўжизалар шоҳиди. У эгилмаганни эгдириб, эримаганни эритади. Сўз билан ёмон яхшига, номард мардга айланади. Дунёда суҳбатдошига сўзни танлаб, териб айта билган одам энг бахтли одам! Ва у бошқаларни ҳам бахтиёр этувчидир. Мазкур китобда Турсуной Содиқованинг ҳаётий тажрибаларидан олган сабоқлари билан танишишингиз мумкин.