“Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!”




“Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!”

Admin: News Publications 25

Неъмат Азимов - "Ёлғончи фаришталар"

Мен Неъмат Азимов нинг "Ёлғончи фаришталар"қиссасини ўқидим. Башир сингари ўта содда, довдир лекин ўрни келганда ўта муғомбир шахслар  хаётимизда учраб туради. Раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ҳамма ишлаган жойларида "қовун тушуриб ишлаб" ўзига хос обрў орттириб юрган. 

Ғафур Ғулом номидаги

НМИУ директори                                                                                                                                 Куйлиев Темур Хайдарович

 

Абдулҳамид Чўлпон – “Кеча ва кундиз “

Бу роман менда чуқур таъсирот қолдирди. Бу асрдаги Зеби сингари  15 ёшида бева қолган ва  эрининг қотили сифатида тухматга қолиб 7 йилга Сибирга сургун қилинган қаҳромонлардан тортиб Султонпошша, Акбарали, эшон, Ноиб тўра кабилар тубанлик ва разиллик, фаҳш ва адолатсизлик оламининг вакилларини учратиш мумкин.

 

Ғафур Ғулом номидаги НМИУ 

иқтисод ва маркетинг масалалари

 бўйича директор ўринбосари                                                                                         Исмаилов Музаффар Нуридинович

 

Пириқул Қодиров - "Юлдузли тунлар" 

Асарда шоир ва шоҳ Бобур ҳаёти тасвирланган.”Юлдузли тунлар” асарида Бобурнинг шахсий хислатлари, оилавий ҳаёти – онаси Қутлиғ Нигора хонимга чин фарзандлик туйғуси, умр йўлдоши Хонзода бегим билан ўтказган кўнгилсиз дамлар драмаси  ажойиб ёритиб берилган.

  Ғафур Ғулом номидаги НМИУ 

ишлаб чиқариш масалари 

бўйича директор ўринбосари                                                                                          Камолитдинов Абдухалим Муйдинович

 

  

 

 

Френсис Скотт Фитсжералд - "Буюк Гетсби"

Бу асарда харобадан чиққан миллионер хаёти тасвирланган бўлиб у ҳарбий хизмат пайтида бир қизни яхши кўриб қолади. Лекин қиз бошқа миллионерга турмишга чиқиб кетади. Гетсби қизнинг эътиборини тортиш учун уйининг ёнидаги қасрни сотиб олади ва у ерда турли хил зиёфатлар уйиштира бошлайди. Лекин барибир севгилисига эриша олмайди.

 

Ғафур Ғулом номидаги НМИУ нинг 

бош мухандиси                                                                                                               Касимов Фахриддин Фарходович