“Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!”




“Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!”

Admin: News Publications 25

“Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!” маънавий-маърифий ташаббусига асосан тизим бўйича ҳар ойнинг охирги шанба куни “Мутолаа ҳисоботи” куни этиб белгиланди. Унга кўра,  Агентлик марказий аппарати, тизимдаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар матбуот ва ахборот бошқармалари раҳбар-ходимлари ўша куни ўзи ишлаётган идоранинг расмий веб-сайтида ўқиган китоби ҳақида ёзган таассуротларини эълон қилади.
 
Энг китобхон раҳбарларнинг ёзган ҳисоботларига қараб Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан рағбатлантириб борилади. Бунда раҳбар-ходимнинг ўз оиласида китоб ўқишга тарғиб қилиш фаолияти ҳам ҳисобга олинади.
 
Бундан ташқари, Агентлик 1500 дан ошиқ оммавий ахборот воситаси, 130 дан ортиқ нашриёт ва 1800 га яқин босмахонада меҳнат қилаётган минглаб соҳа раҳбарларини ҳам ушбу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлашга чорлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган.