ОДДИЙЛИКДАН БУЮК МАҚСАДГАЧА БЎЛГАН ЙЎЛ




ОДДИЙЛИКДАН БУЮК МАҚСАДГАЧА БЎЛГАН ЙЎЛ

Admin: News Publications 25

    Замонамизнинг серқирра ижодкори Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Осмон оғуши” Асарида мактаб ўқувчисининг Жиззах чўлларида буғдой қўриқлаб, пахта териб юрган йилларидаёқ учувчи бўлиш орзусининг амалга ошиши қаламга олинган. Асар қаҳрамони минг бир қаршиликка қарамасдан мақсади сари дадил одимлаши ва вақт етиб ўзи орзу қилган учувчи бўлиши ишонарли, таъсирли қилиб тасвирланган. Ўзбек ёшларининг ҳаётдаги бир кўриниши билан аҳамиятга молик бу асар.

   “Гудбай Америка” ушбу қисса бойлик излаб, пул излаб денгиз ортига йўл олган ватандошларимиз ҳақида. Айнан уларнинг баъзиларининг тақдиридан сўзлайди. “Кенг имкониятлар” мамлакатидаги сафарнинг аянчли хотималари, ҳар жойнинг ҳам тош-у тарозиси борлиги, асли бахт ватанда эканлиги ҳақида ҳақиқатлар воъқейлик орқали баён қилинади.

   Ҳикоялар асосан жиззахликларнинг турмуш тарзи қаламга олинган. Бири деҳқон бири чўпон, бири миришкор-у яна бири мироб. Бу одамлар Ватанга қилаётган беминнат хизматлари тасвирланган.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи

матбуот хизмати