Бухорода тарқатма китоб савдоси амалга очирилади




Бухорода тарқатма китоб савдоси амалга очирилади

Admin: News Publications 25

 

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси томонидан «Сайёр кутубхона» лойихаси ишлаб чиқилди. Лойиҳага мувофиқ «BOOK SALE» маъсулияти чекланган жамияти ташкил этилмоқда. Ушбу жамият нашриёт-матбаа корхоналари билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб тарқатма китоб савдосини амалга оширади. Жамият ишига асосан уюшмаган ёшлар ва ижтимоий аҳволи ҳимояга муҳтож оилаларнинг олий таълим муассасасида таълим олаётган фарзандлари жалб етилади. Бугунги кунда ушбу лойиҳа асосида вилоят ҳудудида буюртмалар асосида китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизмати йўлга қўйилган ва ижтимоий тармоқларда саҳифалар очилиб китоблар тарғиб қилинаётир.


  Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги
 Ахборот хизмати