50 ёш муборак

Admin: News Publications 25

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида 25 йилдан бери меҳнат қилиб келаётган ўз касбининг фидойиси, меҳнатсевар ва оқкўнгил инсон, чоп этиш цехининг 4 даражали чоп этувчиси Мирартиков Нуриддин Маҳкамовичнинг 50 ёшга тўлиши муносабати билан байрамона тадбир ташкил этилди.

Унда барча раҳбарият ва ишчи ходимлар иштирок этди. Қутловчилар Мирартиков Нуриддин Маҳкамовичга ўзларининг энг яхши тилакларини билдириб, ажойиб инсоний жиҳатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди. Ҳамкасблари томонидан Мирартиков Нуриддин Маҳкамовичга мустаҳкам соғлик, куч-қувват, узоқ умр тилаб эсдалик совғалари топширилди.