Президент Шавкат Мирзиёев Парижга келди




Президент Шавкат Мирзиёев Парижга келди

From Admin, News Country 25

Президент Шавкат Мирзиёев  Президент Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга келди.

«Орли» халқаро аэропортида мамлакатимиз делегацияси тантанали кутиб олинди.
 
Бугун давлатимиз раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле ва Франция Сенати Раиси Жерар Ларше, шунингдек, Франциянинг энг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашади.  

Ташрифнинг асосий тадбирлари 9 октябрга белгиланган. Музокаралар кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш, турли тармоқларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган. 

Учрашувлар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро 10 дан ортиқ ҳужжат, жумладан, иқтисодиёт, молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланиши кўзда тутилган.

 

манба : president.uz