Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Ўзбек мумтоз адабиёти, миллий-маданий мерос, ҳозирги замон адабий, бадиий санъат асарларини, жаҳон адабиёти наъмуналарини, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим тизими, умум-таълим мактаблари учун дарслик, ўқув қўлланмаларини, тасвирий санъат махсулотларини, фотоалбомлар, буклетлар, проспектлар, тақвимлар, плакатлар, кўргазмали қуроллар, этикеткаларни нашр этади ва тарғиб қилади. Нашриёт бир йилда 90млн. Лист/оттискдан ортиқ адабиётларни китобхонларга етказади.

Маънавиятимиз дурдоналари, Ўзбек насри, Ўзбек назми, Нашриётимиз хазинасидан, Ўзбек мумтоз адабиёти, болалар ва ўсмирлар адабиёти, тафаккур ёлқинлари каби ўнлаб рукнлар остида Алишер Навоийнинг ўн жилдлик тўла асарлар топлами лотин ва крилл алифбосида бундан ташқари Амир Темур чет элликлар нигоҳи-да, Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 100 жилдлиги, 44 жилддан иборат мактаб адабиёти хрестоматияси ва яна юздан ортиқ номдаги энг сара китоблар дунё юзини кўрди.  Нашриёт Москва,  Ашғабот,  Олмаота,  Франкфурт каби шаҳарларда ҳамда Республикамизда бўлган китоб кўргазмаларида муносиб қатнашиб турли даражадаги дипломлар билан тақдирланган.

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи сизнинг буюртмаларингиз асосида турли матбаа маҳсулотлари – китоб, плакат, брашура, буклет, календар, концелерия-қоғоз маҳсулотлари тақдим этади

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан маҳсулотлар тез муддатда, сифатли ва барча талаблар эътиборга олинган ҳолда тайёрланиши кафолатланади.

Бизнинг манзилимиз:

Ўзбекистон Республикаси,  Тошкент шаҳри,  100128,  Лабзак— 86

Тел. :   (+99871) 241-35-47?  241-48-67

Факс:  (+99871) 241-82-69

E-mail: info@gglit.uz

Veb-sayt: gglit.uz

Telegram:https://t.me/gglit_uz

  • Organizational direction

  • Creative direction

  • Print direction